Сиам эгизакларини ажратиб олиш операциясида иштирок этган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Сиам эгизакларини ажратиб олиш операциясида иштирок этган мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизакларини ажратиб олиш операцияси ўтказилди.

Қирғизистонлик сиам эгизаклари операцияси ўзбек тиббиётига билдирилган катта ишонч бўлди»

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Сиам эгизакларини жарроҳлик йўли билан ажратишга кўп мамлакатларда ҳатто энг моҳир хирурглар ҳам жазм этолмайди. Чунки бу — ўта ноёб операция. Қолаверса, бир вужудга бирлашган икки «жажжи жон»нинг ҳаёти ҳар сония хавф остида бўлади.

Ҳаммаси шифокорнинг билим ва маҳоратига, лаҳзалар оралиғида қабул қиладиган тўғри қарорларига боғлиқ. Ўзбек хирурглари буни қатъият билан уддалади. Тиббиётимиз тарихи яна бир оламшумул воқеа билан бойиди.

Бугун қўшни қирғизистонлик эгизакларнинг яқинлари билан суҳбатлашдим. Улар нима учун айнан Ўзбекистон шифокорларига жондан азиз гўдаклари тақдирини ишониб топширганини ҳаяжон билан тушунтиришди.

Аввало, икки қардош халқнинг бир-бирига меҳр-оқибатидан қувонган бўлсам, бошқа томондан, ўзбек тиббиётига узоқ-яқин мамлакатларда ҳам катта ишонч билдирилаётгани мени жуда хурсанд қилди.

‼️ Ўйлайманки, бу — давлатимиз раҳбари белгилаб берган марраларнинг бошланиши. Келгусида хорижда жорий этилаётган янги ва энг илғор тиббий амалиётларни юртимизга олиб кирамиз! Шунда беморларнинг ҳар қандай вазиятда ҳам узоқ мамлакатларга даво истаб боришига мутлақо эҳтиёж қолмайди.