Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.
Шифо маскани тиббиёт ходимлари бу ерда даволанаётган 55 нафар ногиронлиги бўлган болажонларга совғалар улашдилар. Тушликда ош тарқатилди. Болажонлар ижросидаги шеър ва қўшиқлар даврага ўзгача файз улашди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.