2023 йил 31 октябр куни РИКИАТМ Қарши филиалида бўлим бошлиқлари, бўлим шифокорлари, катта ҳамширалар, маъмурият ҳодимлари иштирокида «Ўзбекистон-2030» стратегиясига (https://lex.uz/docs/6600413) бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда «Ўзбекистон-2030» стратегиясида (https://lex.uz/docs/6600390) белгилар қўйилган мақсадлар, вазифалар ҳамда чора тадбирларнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида филиал директори т.ф.н. Я.Р.Ахматов томонидан батафсил маълумотлар берилди.