2023 йилда тиббий таълимда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўктам Исмаилов,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— 2023 йилда 7,5 минг нафар битирувчи ҳисобига оилавий шифокор вакансиясини 90 фоизга, тор мутахассислар бўш ўринларини эса 70 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.

🚀 Шунингдек, бу йилдан бошлаб ҳар йили камида 500 нафар ёш, иқтидорли педагог ҳамда коллеж ва техникум директорлари чет элда малака оширади.

💉Қолаверса, олий таълим муассасаларида олий малакали ҳамширалар тайёрлаш 4 йиллик халқаро ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Талабалар 2 йил Ўзбекистонда, 2 йил хорижда таълим олади.

💎 Тиббиёт олий ўқув юртларида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига “нано технология”, “тиббиёт генетикаси”, “IT-технология” каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган ҳолда ўқув жараёнлари ташкил этилади.

📚 Талабаларнинг назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади.

💡2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда кадрлар тайёрлаш тизими мутлақо янги тартиб ва йўналишларда йўлга қўйилади. Унга кўра:

📌 бирламчи бўғин муассасалари учун коллежларда умумий амалиёт ҳамширасини тайёрлаш 2 йиллик дастур асосида амалга оширилади;

📌 техникумларда ихтисослаштирилган ҳамширалар 3 йиллик дастур асосида ўқитилади;

📌2023 йил февраль ойидан бошлаб 2-Республика тиббиёт коллежи негизида шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича Саудия Арабистонининг “Ал Ҳабиб академияси” ташкил этилади.

📌 Туркиянинг соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликда Ҳамширалар Академияси фаолияти йўлга қўйилади.

📌 Энг муҳими, шу йилдан ҳар бир коллеж ва техникумга халқаро қўшма таълим дастурлари жорий қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.