🩺 Диабетга қарши кураш куни муносабати билан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали Қарши шаҳрида ушбу касалликдан азият чекаётган болалар ва ўсмирлар учун тадбирлар ташкил этилди.
🎁 Бемор болалар ва уларнинг ота-оналарига қандли диабетда ўз-ўзини назорат килиш буйича тушунчалар берилди хамда 60 дан ортиқ болаларга хаётий зарур ва фойдали совғалар такдим этилди!
🩺 Диабетга қарши кураш куни муносабати билан Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали Қарши шаҳрида тадбирлар ташкил этилди!
🩸РИЭИАТМ Қашқадарё филиали шифокорлари томонидан – «МЕН ҚОНДА ҚАНД МИКДОРИНИ ТЕКШИРДИМ СИЗЧИ?» шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди ва 220 дан ортиқ аҳолида бепул қондаги қанд миқдори текширилди.
🏥 Тиббий кўрик давомида аҳолига эндокринолог, кардиолог, невропатолог, офталмолог каби мутахассислар томонидан бепул шифокор маслаҳати ва кўриклар ташкиллаштирилди!