Ҳафталик давомида исталган шахс ўз ҳудудидаги манзиллар бўйлаб тестдан ўтиши, 20 дақиқада ўз мақомини белгилаб олиши мумкин. Аҳолини ОИВ инфекциясига текширув қамрови йил сайин оширилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасидаги 40-оилавий поликлиникада вилоятдаги малакали шифокорлар иштирокида ташкил этилди.
Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳридаги «Янги Кеш» бозорида уюшмаган аҳоли ўртасида, олий ўқув юртлари, ҳарбий муассасалар ҳамда вақтинчалик иш билан таъминлаш масканида жами 800 нафар аҳоли вакили ОИВ инфекциясига тезкор текширувдан ўтказилди.