❗️ АҚШда ишлаб чиқарилган ангиограф томирларни кенгайтириш, стент ўрнатиш, миокард инфарктда бевосита ёпилган томирни қайта очиш каби операцияларни беморнинг саломатлигига деярли таъсир ўтказмасдан, миниинвазив усулда бажариш имконини беради. У орқали шифокорлар диагностика натижаларини реал вақт режимида олишлари натижасида шошилинч ҳолатларда тўғри ва аниқ қарор қабул қилиш вақти кескин қисқаради.
ССВнинг маълум қилишича, келгусида бундай ноёб ускуналарни туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига ҳам етказиб бериш мўлжалланган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.