❓Ушбу саволга Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева жавоб берди.
⚕️ — Бугун аксарият аёллар ҳомиладор бўлганидан бир неча ой ўтиб, TORCH-инфекцияси учун таҳлил топширади, — дейди мутахассис. — Бироқ бу хато. Аслида ҳомиладорликдан 2-3 ой аввал, яъни уни режалаштириш пайтида текширувдан ўтиш, агар натижа мусбат бўлса, вирусга қарши зарур дори-дармонларни қабул қилиш керак.
Ана шунда аёл организми вирусни вақтида енга олади ва танада ушбу инфекцияларга қарши антитаначалар ҳосил бўлади. Шунингдек, бу – ҳомиладорликкача даво ва профилактика чораларини кўриш имконини беради.
Шифокор тавсиясига кўра, TORCH-инфекцияни ҳомиладорлик даврида ҳам текширтириб бориш зарур.
Бу вируслар гуруҳининг ўзига хослиги шундаки, унинг аломатлари мутлақо кузатилмаслиги ёки кам намоён бўлиши мумкин. Жумладан, тошма, иситма каби клиник белгилар орқали ташхис қўйиш бироз қийин. Шу боис энг аниқ ташхислаш усули қонда иммуноглобулинларни текширишдир.
Бунинг учун оч қоринга қон таҳлили топширилади. Текширувгача бўлган 3 ҳафта давомида антибактериал ва вирусга қарши препаратлар қабул қилмаслик лозим. (https://telegra.ph/file/a8edc336fdf2c1068b1d9.png)
‼️ Текшириш натижаларини олгандан сўнг, албатта, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.