Ҳар йили камида 500 нафар ёш, иқтидорли педагоглар ҳамда коллеж ва техникум директорлари чет элда малака оширади

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида тизимдаги тиббий олий ўқув юртлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам устувор вазифалар белгиланди.

Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири:

— Тиббий олий таълим муассасаларимизнинг миллий ёки дунё рейтингда тутган ўрни талаб даражасида эмас.

Шундан келиб чиққан ҳолда тиббий ОТМларининг 2023 йил учун тайёрланаётган самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) Миллий рейтингда дастлабки 10 талик ва дунёдаги топ 1000 талик рейтингидан жой олиш талабларини кўзда тутиш зарур.

Энди ҳар йили камида 500 нафар ёш, иқтидорли педагоглар ҳамда коллеж ва техникум директорлари чет элда малака ошириши чораларини кўрамиз.

Қолаверса, клиник кафедраларнинг 80 фоизи тиббиёт олий таълим муассасасининг ўзида (аудитория типида), фақат 20 фоизи клиник шифохоналарда жойлашгани ҳам ўқитиш сифатига салбий таъсир кўрсатиши тайин.

ОТМнинг клиник кафедраларини жойлаштириш масаласини тубдан қайта кўриб чиқамиз.

Бунда:

📌Тошкентдаги ОТМ клиник кафедраларини, энг аввало, ихтисослаштирилган марказларда, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази, йирик клиник шифохоналар ҳамда кўп тармоқли хусусий клиникаларда;

📌ҳудудлардаги ОТМ клиник кафедраларини, энг аввало, ихтисослаштирилган марказ ва РШТИЁМ филиалларида, вилоят шифохоналари ҳамда болалар ва катталар кўп тармоқли марказларда жойлаштириш чора-тадбирларини кўрамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.