Ҳамширалар академияси ташкил этилади

📋 “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди.

(https://t.me/huquqiyaxborot/13943)🩺 Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тизими жорий этилади:

♻️ туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилади;

👩🏻‍🏫 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

🗓 2024 йилдан йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.

🗒 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:

🏢 Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;

🏥 тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари;

🔘 Шунингдек, қуйидагилар жорий этилади:

📌 тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш;

✅ техникумларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби;

✅ тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМ талабаларининг билимларини 2 босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизими;

✅ тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган узлуксиз касбий таълим портали.

📝 Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш курсларини жорий этиш ҳуқуқи берилади.

🔢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.

▶️ 2023 йил якунигача:

🔸барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланади;
🔸нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторинги юритилади;
🔸тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади.

✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

📌 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
📌 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
📌 Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.