ҲАМШИРАЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ МУҲОКОМА ЭТИЛДИ

Шаҳрисабз шаҳридаги 1-оилавий поликлиникада «Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида тиббий бригадалар фаолиятини ташкил этиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлинмаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар бош ҳамширалари иштирок этишди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош гинекологи Мавлуда Қурбонова, бошқарма бош ҳамшираси Елена Парембо ва бошқалар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оилавий ҳамшираларнинг вазифалари, тиббий бригада доясининг фаолияти, саломатлик мактабларида ҳамкорлик, профилактик ва скрининг кўриклари ҳамда эмлаш жараёнларини ташкил этиш сингари долзарб масалалар хусусида сўз юритилди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.