ҚОН ТОМИР ЖАРРОҲЛИГИДА МУҲИМ ЯНГИЛИК

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қон томир жарроҳлиги шифокорлари томонидан мураккаб юқори технологияли жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

Шифохонага келтирилган, кўкдалалик 63 ёшли бемор А.Б.га мутахассислар томонидан “Атеросклероз. Икки томонлама уйқу артерияси стенози. Чап ички уйқу артерияси аҳамиятли деформацияси (кинкинг). Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги 3-даражаси” ташхиси қўйилди.

Малакали шифокорлар Сарвар Абдураҳмонов ва Садриддин Маликов томонидан беморда имтиёзли тарзда, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Эверсион КЭАЭ” деб номланган юқори технологияли операция ўтказилди. Яъни, ички уйқу артерияси кесилиб, холестерин пилакчалари олиб ташланди, деформацияси тортиб, тўғриланди ва қайта тикилди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши.

Таъкидлаш зарурки, бўлимда шу кунгача 24 та юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.