Маълумки, Президентимизнинг тегишли қарорига биноан юртимиз тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналарини харид қилиш белгиланган эди.
Ана шундай автомашиналардан яна 39 таси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчалари вакилларига тантанали равишда топширилди .