Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Яккабоғлик бемор аёл Қ.О. 34 ёшда. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб, 2016 йилдан гемодиализ сеансини олиб келган. Беморга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.
Нишонлик бемор эркак П.А. 33 ёшда. Ўтган йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб, жорий йилдан бошлаб гемодиализ сеансини олиб келган. Беморга акаси донорлик қилди.
Айни пайтда иккала бемор ва донорларнинг аҳволи яхши. Кўчириб ўтказилган буйраклар ишлаяпти, меъёрдагидек пешоб ажралиши кузатилмоқда. Даво муолажалари стандарт асосида давом эттирилмоқда.
Операцияларни РШТЁИМ ва вилоятимизнинг малакали жарроҳлари бажаришди.
Шундай қилиб воҳамизда амалга оширилган трансплантация операциялари сони 5 тага етди.