Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан вилоятимизда «Саломатлик сайиллари» ойлиги бошланди. Мазкур ойлик давомида аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган худди шундай тадбир асносида малакали мутахассислар томонидан беморларга зарур тавсиялар берилди, айримлари даволанишга йўналтирилди.