🔎 АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди.
🔬 Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди.
📌 Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди.
🩺 Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик қандли диабетнинг 1-тури ва бошқа ошқозон ости бези касалликларини даволашда катта самара бериши мумкин.
❗️Инсонларда ўтказиладиган клиник синовлардан сўнг якуний хулосалар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.