Қандай касалликларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?

Раъно Носирова,
Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:

— Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради.

🩸Массаж пайтида қон таркибида гемоглобин, эритроцит ва лейкоцитлар миқдори кўпаяди, организмдаги кераксиз минерал тузлар чиқиб кетиши тезлашади.

⭕️ Массаж бўғим пайларини мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатчанлигини оширади.

♻️ Массаж ҳаракати ёрдамида бош оғриғини тўхтатиш, целлюлит(ёғ тўпланиши)нинг олдини олиш, шунингдек кўпгина хасталиклардан даво топиш мумкин.

❌Аммо қуйидаги холатларда массаж олиш мумкин эмас:
📌тана ҳарорати юқори бўлганда;
📌онкологик касалликларда;
📌веналарнинг варикоз кенгайишида;
📌операциядан кейинги дастлабки ойларда;
📌инфаркт ва инсультдан сўнг (1 ой ичида);
📌тери хасталиклари ва шикастланишларида.

❗️Шуни унутмаслик керакки, массажда лимфа тугунлари бор жойлар – чов соҳаси, қўлтиқ ости, тизза тақими, бўйин (уйқу артерияси соҳаси ва қалқонсимон без), қорин соҳаси авайлаб уқаланади, чунки бу нуқталарда нерв учлари кўп тўпланади.

❌ Қандли диабет, гипертония, ОИТС, сил касалликларига чалинган беморлар учун ҳам массаж олишда чекловлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.