ҚАМАШИДА «ЁШЛАР САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ» АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаси асосида мамлакатимизда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” ўтказилмоқда.
Қамаши тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида мазкур акция доирасида ўтказилган тадбирлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Унда тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 422 нафар йигит-қиз 15 турдаги тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уларнинг 117 нафарида турли касалликлар аниқланди. Шундан 106 нафарига амбулатор даволаниш тавсия этилди, 11 нафарига туман шифохонасига йўлланма берилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш борасида самарали тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди.