Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Тешаев иштирок этди
Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича вилоятимизда Ғузор, Касби туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида шундай туманлараро марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Бундай муассаса Кўкдалада ҳам очилиши режалаштирилган.
Аҳолига куну тун хизмат кўрсатаётган Ғузордаги туманлараро марказ МСКТ, рақамли рентген, лапароскоп, гемодиализ сингари 13 миллиард 881 миллион сўмлик замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган.
Бу ерда кам жароҳатли миниинвазив лапароскопик операциялар йўлга қўйилган. Шунингдек, телемедицина орқали марказдан тавсия олиш имконияти яратилган.
Пресс-тур иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.