ЎҚИТУВЧИ ВА ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ТИББИЙ ТЕКШИРУВЛАР БЕПУЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячилар диққатига!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли топшириғига биноан янги 2022-2023 ўқув йили олдидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, тарбиячилар учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилган.

Тиббий кўрикдан ўтиш истагида бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар, ўзларининг яшаш ҳудудидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага (рўйхатни шакллантирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

Агар Сизда ушбу масала юзасидан қўшимча савол туғилса, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг +998787710334 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.