Ўриндошлик асосида ишлайдиган тиббиёт ходимига малака тоифаси бўйича устама тўланадими?

✅ Малака тоифасини олиш учун мурожаат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислик бўйича иш стажи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

🔴 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган турдош мутахассисликлар бўйича иш стажи ҳам ҳисобга олинади.

⚠️ Тиббиёт ва фармацевтика ходими мутахассислигининг номланиши ўзгарганда, унинг олдинги мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланади.

🕐 Кейинчалик янги номдаги мутахассислик бўйича малака тоифасини олиш учун мурожаат қилганда олдинги мутахассислиги бўйича иш стажи ва олган малака тоифаси инобатга олинади.

📌 Шифокорлар малака тоифасини олиш бўйича асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим.

🔛 Бунда мутахассислар тегишли мутахассислик бўйича белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

💸 Тиббиёт ёки фармацевтика ходимларига ўриндошлик асосидаги иш жойида мутахассислиги бўйича олган малака тоифаси учун ҳам белгиланган тартибда тўлов амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.