Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сонли «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини ўрганиш мақсадида академик Ё.Тўрақулов номли Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ малакали мутахассислари Косон туманида бўлишди.

Улар беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди, маҳаллий эндокринолог ва оилавий шифокорларга йод танқислиги, семизлик, қандли диабетнинг олдини олиш бўйича тавсиялар беришди.

Косонда ўтган йили очилган 20 ўринли эндокринология бўлими ихтисослаштирилган эндокринология хизматини халқимизга янада яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Марказ мутахассислари бўлим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатишди.