Ўзбекистонда доимий аҳоли сони кунига ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда

🗓 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 36 799 756 кишини ташкил этган.

📊 Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

📈 Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 774,8 минг кишига кўпайган.

✅ Юртдошларимиз 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига кўпайган.

✅ 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда.