Ёш кўринмоқчи бўлсангиз, перловкани овқатланиш рационингизга киритинг!

✅ Перловка универсал ёрма ҳисобланади: у арзон ва сақлаш муддати узоқ махсулотлар сафига киради.

✅ Кўпинча ошхона ва касалхоналарда ушбу махсулотдан кўп фойдаланиш сабабли, Перловкани паст баҳоли маҳсулот сифатида кўрилади. Лекин бу фикрга бориш катта хато ҳисобланади.

✅ Перловка таркибида тола ва кўп миқдорда фойдали аминокислоталар мавжуд. Мисол учун, лизин тери учун фойдали бўлган коллаген ишлаб чиқаради. Перловка таркибидаги калий юракка фойдали таъсир кўрсатади.

✅ Перловка ҳам ичакларни юмшоқ тозалашга, шлак ва шлаклардан халос бўлишга ёрдам беради. Бу ўз қоматига риоя қиладиган ва соғлом турмуш тарзини олиб борадиган инсонлар учун жуда фойдали.