Ўтган ҳафтада Япониянинг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида имзоланган грант шартномасига кўра
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши филиалини замонавий тиббий-асбоб ускуналар билан таъминлаш учун ҳам грант маблағлари ажратилди.
-Филиалимизга 105 минг АҚШ долларилик энг замонавий ускуналар етказиб берилмоқда, – дейди филиал директори Иброҳим Очилов. – Энди бир кунда катаракта бўйича 30 тагача мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имкониятига эга бўламиз.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.