📋 Президентимизнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази:
🏢 республика, ҳудудий тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болалар скрининги, шунингдек, репродуктив ёшдаги аҳоли орасида экстрагенитал, туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси бўйича ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этади;
👨👨👧👦 акушерлик-гинекология, тиббий-генетик маслаҳат, соғлом оилани режалаштириш, молекуляр-генетик текширув, пластик ва эстетик гинекология, ёрдамчи репродуктив технологиялар хизматларини ташкил этади ва ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштиради;
👨🍼репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болаларга малакали тиббий хизмат кўрсата оладиган кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда иштирок этади;
🤰🏻репродуктив ёшдаги аҳоли, ҳомиладор аёллар, янги туғилган болалар касалликлари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
📌 ўсмирлар орасида репродуктив аъзолар патологиясининг олдини олиш бўйича тиббий-профилактика тадбирларини ташкил этади;
🏥 хорижий илмий-тадқиқот тиббиёт марказлари, клиникалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширади;
🩺 соғлом оилани шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда илғор усуллар ва технологияларни йўлга қўйиш, туғма ҳамда ирсий касалликларни эрта пренатал ва неонатал даврда аниқлаш, болалар ўлими ва туғма ногиронликнинг олдини олиш чораларини кўради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.