“Янги йил” арафасида Шахрисабз туман тиббиётида қувонарли янгиликлар кўп бўлди
Ана шундай янгиликлардан бири кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолга келиб қолган туман Болалар шифохонасининг капитал таъмирдан чиқарилиб, топширилгани бўлди.
Бугун ушбу муассасанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда туман ҳокими Самад Ҳасанов бошчилигида секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, фахрий шифокорлар ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Туман Болалар шифохонасини капитал таъмирлаш учун 11 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Муассаса тўлиқ замонавий қиёфа касб этди. Иссиқ сув, совуқ сув, иситиш тизимлари йўлга қўйилди. Барча бўлимларда шифокорлар ва беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Очилиш маросимида бинони шу кўринишга келтирган пудратчи ташкилот раҳбариятига миннатдорчилик сифатида чопон ёпилди.