Янги жамғарма маблағлари қандай шакллантирилади?

📌 Президентимиз фармонига мувофиқ, қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

✅ Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 350 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;

✅ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

✅ иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи;

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи;

✅ халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

✅ Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

✅ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

✅ қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.