Илгари хабар берганимиздек, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болаларда юқори технологияли лазерли эндоурологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли тарзда ўтказилмоқда. Куни кеча яна 3 нафар болада шундай мураккаб операция ташкил этилди.
Касбилик 1 ёшли Имона, миришкорлик 2 ёшли Имронбек ва кўкдалалик 6 ёшли Паризода буйрак тошларидан миниинвазив усулда халос бўлишди.
Малакали жарроҳлар тошларни лазерда майдалаб, чиқариб олишди. Айни пайтда болаларнинг аҳволи яхши.