ЯККАБОҒ: БИРЛАМЧИ БЎҒИНДА СИЛЖИШ БОР, СТАЦИОНАР ТИЗИМ ҲАМ ЎЗГАРИШИ ЗАРУР

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб Косон ва Касби туманлари тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари Фарҳод Турсунов ва Ойбек Бўриев туманларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳисобот беришди.

Шундан сўнг масъуллар Яккабоғ туманида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари хусусида маъруза қилдилар.

Қайд этилишича, туманда бирламчи бўғинда силжиш бор, аммо стационар тизимга ўзгаришлар керак. Яккабоғда бу йўналишда мактаб яратган шифокорлар кўп, аммо замонавий талаблар асосида ишни ташкил этиш, хусусан, юқори технологияли операциялар сони ва турини ошириш зарур.

Ҳудудда аҳволни яхшилаш юзасидан таклифлар ўртага ташланди, тавсиялар берилди,  зарур чоралар белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек, қизамиқнинг олдини олиш борасидаги тадбирлар ҳам муҳокома этилди.