ЯККАБОҒДА МУРАККАБ ЭНДОПРОТЕЗЛАШ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

Воҳамизда марказдан босқичма-босқич туманларга кўчаётган мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиёт ютуқларини халқимизга яқинлаштиришга хизмат қилмоқда. Яккабоғ туманида илк маротаба ўтказилган юқори технологияли эндопротезлаш жарроҳлик амалиёти ҳам бунинг далилидир.

67 ёшли Чинни момо Исматованинг бугун қувончи чексиз. Момо ўтган йили уйда йиқилиб, сон суяги бўйинчасининг синиши оқибатида юролмай қолганди.

Унда туманнинг ўзида ўнг сон суягини тотал эндопротезлаш операцияси муваффақиятли якунланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, у яна мустақил қадам ташлай бошлади.