Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 2-секторга тегишли олис ҳудудда – Яккабоғ тумани «Учтепа» МФЙдаги 59-мактаб ҳудудида «Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун» шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.
– Тиббий кўрик давомида вилоят ва туман марказидан келган 26 хил мутахассисликдаги шифокорлар аҳоли саломатлигини текширмоқда, , – дейди тумандаги 71-оилавий поликлиника мудири Шоймурод Норматов.- Невропатолог, офтольмолог, Лор, гастроэнтролог, пульмонолог, ревматолог, нефролог, травматолог, гематолог, онколог, кардиолог, уролог, дерматовенеролог, эндокринолог, терапевт, педиатр мутахассислар аҳолини чуурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.
Тиббий кўрик учун ЭКГ, УТТ (УЗИ), гинеколог учун керакли жиҳозлар ва бошқа тиббий ускуналар билан жиҳозланган автобуслар ҳам келтирилган.