🎉 2024 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.
Уларнинг:
👦🏻 540 нафари ўғил,
👧🏻 503 нафари қиз.
🎁 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди.
🎊 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
🔹Самарқанд вилояти (127 нафар),
🔹Қашқадарё вилояти (115 нафар),
🔹Наманган вилояти (105 нафар),
🔹Андижон вилояти (97 нафар) банд этди.
🎀 Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
🧸🧸 Эътиборлиси, туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.
🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
🧑🏻⚕️⏳ Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 229 та туғуруқ комплексида ҳам жами 7 500 нафар тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.