Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси вақтинчалик кўчирилади

Вилоят ҳокими М.Азимов «Қарши тумани тиббиёт бирлашмасини вақтинчалик Қарши шаҳар туғруқ комплекси биносига жойлаштириш тўғрисида» ҳақида қарор қабул қилди. (https://e-qaror.gov.uz/doc/2011871)

Мазкур қарор билан бир ой муддатда Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси Қарши шаҳар туғруқ комплекси биносига вақтинчалик жойлаштирилади. Ушбу қарор билан Қарши тумани ҳокими З.Алиқулов, Қарши шаҳри ҳокими Н.Холбоев ва мутасадди идоралар раҳбарларига Қарши тумани тиббиёт бирлашмасининг ишчи-ходимларига қулайлик яратиш мақсадида (Бешкент – Қарши шаҳар туғруқ комплекси ўртасида) автобус қатновини йўлга қўйиш ва туғруқ комплексида ободонлаштириш ишларини таъминлаш вазифалари топширилди.