Электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги бир қатор тиббиёт муассасаларига замонавий дизель генераторлари етказиб берилди.
Дастлабки босқичда келтирилиши мўлжалланган жами 30 та, қуввати 30, 50 ва 80 кВт бўлган генератордан 28 таси олиб келиниб, бугунгача 19 таси ўрнатилди.
Айни пайтда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, воҳамиздаги бир қатор туғруқ комплекслари, тиббиёт бирлашмалари, юқумли касалликлар шифохоналари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва бошқа муассасалар генератор билан таъминланди. Электр таъминотида узилиш кузатилганида мазкур муқобил манбалар автоматик тарзда ишга туширилади.