🌺 Қаршидаги Наврўз сайлида тиббиёт ходимлари томонидан ташкил этилган павильон бетакрор қадриятларимизни акс эттирган ўзига хос безак ва декорациялари билан сайил аҳлининг кўзларини қувнатиб, барчага байрамона кўтаринки кайфият улашмоқда.
🌷 Дарҳақиқат, Наврўз ва шифокорлар ўртасида бир уйғунлик бор. Бу ҳаётбахш байрам гўё табиатнинг дардларига шифо бахш этиб, унинг жонланишига, яшаришига, янгиланишига ўз ҳиссасини қўшади.
🌹Наврўзи олам муборак бўлсин, азизлар!