ШИФОКОРЛАР ЖАМОАСИ ҚАШҚАДАРЁГА ЕТИБ КЕЛДИ

Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги “Эзгулик манзили” хайрия акциясига старт берилади.

🔬Унда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари жалб этилган.

⏰Акциянинг очилиш маросими вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 19 сентябрь куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.