Бугун Шаҳрисабз туманида «Саломатлик сайли» тадбирлари ўтказилди.
Тумандаги «Зиё чашмалари» оромгоҳида ташкил этилган сайилда жами 497 нафар фуқаро пойтахт ва вилоят марказидан келган малакали шифокорлар кўригидан ўтишди. Уларнинг 321 нафарига амбулатор муолажа, 13 нафарига стационар даволаниш тавсия этилди. 8 нафар беморда юқори технологияли операциялар ўтказиш режалаштирилди.
«Саломатлик сайли» тадбирлари эртага Қамаши туманида ўз якунига етади. Ҳудудларда тиббий кўриклар вилоят мутахассислари иштирокида давом этади.