ШАҲРИСАБЗЛИКЛАР УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТДА ФАОЛ

Вилоятимизда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 апрелдаги «2023-2025 йилларда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш дастури» ижроси юзасидан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Шаҳрисабз шаҳри «Маърифат» ва «Кеш» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган шундай тадбирларда шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари, малакали валеолог, диетологлар аҳоли билан мулоқотда бўлишди.

Маълумки,  мазкур умуммиллий  ҳаракат аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Маҳаллалардаги тадбирларда бу хусусда батафсил тушунча берилди.