ШАҲРИСАБЗДАГИ МАММОГРАФ 5 ТА ТУМАН АҲОЛИСИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўтган ҳафтада Япониянинг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасида имзоланган грант шартномасига кўра
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасини замонавий тиббий-асбоб ускуналар билан таъминлаш учун ҳам грант маблағлари ажратилди.

-Бирлашмамизга 108 минг АҚШ долларилик стационар маммограф етказиб берилмоқда,  – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олим Норбоев. – Кўкрак бези саратони эрта босқичида аниқланиб, даво муолажалари олиб борилса, касалликнинг тўлиқ чекиниши, беморнинг бутунлай соғайиб кетиши тиббиётда маълум. Шаҳрисабз шаҳрида маммограф ускунасининг ўрнатилиши воҳамизнинг юқори қисмида жойлашган 5 та туман аёлларининг саломатлигини асраш, профилактик кўриклар ўтказиб, кўкрак бези саратонини эрта босқичларида аниқлаш ва тезкор даволанишга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.