ЧАМАНЗОРДАГИ ТИББИЙ КЎРИКДА АҲОЛИНИНГ БИР ҚАТОР МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Республика ишчи гуруҳининг ҳудудлардаги ўрганишлари доирасида Миришкор тумани Чаманзор маҳалласидаги 28-оилавий поликлиникада ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида УТТ, лаборатория, рентген, маммограф текширувлари ўтказилди. Кўрикка келган 242 нафар фуқаронинг 202 нафарида турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 196 нафарига амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди,  6 нафарига вилоят муассасаларига йўлланма берилди. Бир нафар ногиронлиги бор шахсга аравача ажратилди.

Бир нафар беморда туманнинг ўзида юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.