Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан, бир гуруҳ фаол хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Улар орасида қуйидаги тиббиёт ходимлари ҳам бор:
«Дўстлик» ордени билан
Каипова Гулистан Сарсенбаевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси;
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Гадоева Дилфуза Мустафоевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали оғир куйиш жароҳатлари бўлими катта ҳамшираси, Бухоро вилояти;
Холмуродова Замира Бахромовна –
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири, Жиззах вилояти;
Шавазова Муҳаббат Исматовна –
Республика перинатал марказининг чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;
Юлдашева Райхон Сайфидиновна –
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали кўз жарроҳи, Самарқанд вилояти.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.