Шаҳрисабз туманидаги олис тоғлар бағридаги Кўл қишлоғи туман марказидан 85, вилоят марказидан 210 километр масофада, денгиз сатҳидан 2160 метр баландликда жойлашган. Вилоят, Шаҳрисабз ва қўшни туманларнинг жами 38 нафар малакали мутахассиси томонидан қишлоқда ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик кўлликларни мамнун этди.
Махсус тиббий бригадалар 3 та УТТ, 1 та кольпоскоп, лаборатория текширувлари учун 2 та анализатор, 3 тта ЭКГ, офтольмоскоп ва бошқа тиббий ускуналар орқали жами 150 нафар аҳоли вакилини беришди.
Уйда ётиб қолган беморлар, ногиронлар, қариялар, туғруқдан кейинги чилла давридаги оналар ва болаларга мобиль бригада томонидан хонадонларга борган ҳолда хизмат кўрсатилди.