1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоятимиз филиалида даволанаётган болажонларни байрам билан табриклади.
Уларга совға-саломлар улашиб, бир дунё қувончига сабаб бўлди.
Шунингдек, у ерда беморлар учун яратилган шароитлар бўйича шифокорларнинг таклифларига қулоқ тутди.