Тинч Океани шимолий-ғарбий лабораторияси мутахассислари Трэвис Чемберлен, Эдвард Смит, Ўзбекистон Республикаси радиацион хавфсизлик буйича мутахассислар тайёрлаш маркази мутахассиси Марина Владимировна Ли, Ўзбекистан Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти бўлими бошлиғи Олимжон Раҳимжонов ва бошқа бир гуруҳ мутахассислар Республика ихтисослаштирилган радиология ва онкология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали фаолияти билан танишишди.
Ташриф давомда мутахассислар филиалда яратилган шароитларни янада яхшилаш хусусида ўз тавсияларини бердилар. Улар билан келгусида соҳага доир илмий-амалий семинарлар ташкил этиш режалаштирилди.