Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси боғида ташкил этилган «Саломатлик сайли»да пойтахт, вилоят ва туман шифокорлари томонидан 442 нафар аҳоли вакили тиббий кўрикдан ўтказилди.
Уларнинг 327 нафарига тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. 75 нафари амбулатор шароитда даволаниши белгиланди. 33 нафарига стационар даволаниши учун йўлланмалар ажратилди. 7 нафарида юқори технологияли операциялар ўтказиш режалаштирилди.
Тиббиёт карвони эртага Нишонга йўл олади.