Шифокор бўлиш истагидаги ёшлар келгусида нафақат эгнидаги оқ либоси, балки қалбига ҳам гард юқтирмасликлари лозим.
Беморларга ўз жон-жигарлари, яқинларидек муносабатда бўлиш учун эса, аввало, покиза ният, олижаноб мақсад ва қатъий аҳд зарур. Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг қасамёди шуниси билан аҳамиятли.
2022-2023 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академиясини 1238 нафар йигит-қиз тамомлади.
Бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтган “Ибн Сино издошлари” номли тантанали тадбирда ана шу битирувчи ёшлар шифокорлик қасамёдини қабул қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.