Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида кейинги 6 йилда тиббий таълим йўналиши бўйича эришилган қуйидаги натижалар ҳам тилга олинди:
📊 Бакалавриатда 4 та янги таълим йўналиши очилиб, қабул квоталари 2,4 баробар, магистратурада 14 та янги мутахассиcлик ҳисобига квоталар 3 баробар, клиник ординатурада эса 6 та янги мутахассислик ташкил этилиши натижасида квоталар 2 баробарга оширилди.
🧑🏻⚕️Интернатура жорий этилиб, 19 та йўналиш бўйича йилига 500 нафар тор мутахассис тайёрланмоқда.
📉 Шу билан бирга, ўқув режаларидаги номутахассис фанлар улуши 2 баробар қисқартирилди.
👨🏻🏫 Хориждан 350 нафар профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб қилиниб, илмий салоҳият 32 фоиздан 46 фоизга ошди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.