🩻 «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига кўра, аҳолига тиббий хизматларни янада яқинлаштириш борасидаги ислоҳотлар натижасида 350 минг нафар диабет ва 1,5 миллион юрак-қон томир касаллиги бор беморлар даволаш билан тўлиқ қамраб олинади.
🏥 Бу даврда тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал қилишни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
🛏 Шунингдек, 2030 йилгача мамлакат бўйлаб гемодиализ ўрин-жойлари билан беморлар тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.