ТИББИЙ КЎРИКЛАР КИТОБ ВА ШАҲРИСАБЗДА ДАВОМ ЭТДИ

Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамроҳлигидаги тиббиёт карвонининг навбатдаги манзили Китоб ва Шаҳрисабз туманлари бўлди.

Китоб туманидаги  13-оилавий поликлиникада 412 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 297 нафарида турли касалликлар аниқланди. 256 нафар беморга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди. 41 нафари стационар шароитда даволанадиган бўлди. Шундан 26 нафарига туман ҳамда 15 нафарига  вилоят муассасаларига йўлланма берилди.

Шаҳрисабз туманидаги Қутчи оилавий шифокор пунктидаги кўрикда 109 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг 98 нафарида турли касалликлар аниқланди. 3 нафар беморга вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди.